ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Тожикистон Ўзбекистон билан айрим юклар транзити бўйича келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда Тожикистон қййи палатаси хабар бермоқда.
Тожикистон қуйи палатасининг навбатдан ташқари йиғилишида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида хавфли бўлган юкларни Ўзбекистон орқали ташиш транзити бўйича келишув имзоланган.
Қайд этилишича, ҳужжат давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш, кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
Битим хавфли юкларни Тожикистонга олиб киришнинг муқобил усулларидан бирига айланади ҳамда тадбиркорлик субъектларининг узлуксиз ишлаб боришини таъминлайди. Шунингдек, бу қўшни давлат иқтисодиёти ривожи учун хизмат қилади.
Хавфли юклар — техника воситалари, қурилмалар, бино ва иншоотлар, бошқа объектларнинг портлаши, ёниши ёки шикастланишига, шунингдек одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган моддалар, материаллар, буюмлар, чиқиндилар киради
Маълумот учун, Ўзбекистонда алоҳида хавфли юкларни автотранспортда ташишда ИИВ ҳудудий органлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома, ички ишлар органларининг қуролли соқчилари, ҳудудий ЙҲХБларнинг автомотранспорт воситалари ҳамроҳлиги талаб этилади.