ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Қишки Олимпиадага 100 кун қолганда Ўзбекистон ўз иштирок этиш режасига аниқлик киритди. Спорт вазирлиги хабарига кўра мусобақада фақат чанғичилар иштирок этади.
Айни дамда тўрт нафар спортчилар Австриядаги тоғ чанғиси спорт масканида тайёрлик кўришмоқда. Улардан икки нафар энг кучлиси қишки Олимпиада ўйинларига йўл олади, деб маълум қилди вазирлик.
Бироз олдин МОҚ Пекинга шорт-трек ва фигурали учиш бўйича ҳам спортчиларни юборишни режалаштираётганини маълум қилган эди. Лекин кейинчалик қўмита тоғ чанғиси йўналиши бўйича спортчилар тайёргарлиги яхшироқ бўлгани сабабли спортнинг фақат шу тури бўйича Олимпиада ўйинларида иштирок этишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Хитой пойтахтида 2022 йилнинг 4 - 20 феврал кунлари бўлиб ўтадиган XXIV Қишки Олимпия ўйинларида спортнинг 15 тури бўйича 109 жуфт медаллар тақдим этилади. Коронавирус пандемияси туфайли мусобақаларда хорижий томошабинлар иштирок этмайди.