ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Олма-Ота вилояти Соғлиқни сақлаш бўлими хабариг кўра, Пиджим қишлоғида бўлиб ўтган тартибсизликлардан сўнг 16 ёшли ўсмир оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.
Хабарда айтилишига кўра, 2005 йилда туғилган ўсмирнинг бош суяги синиш очиқ жароҳати билан 27 октябрь куни Панфилов номидаги кўп профилли шифохонагай жойлаштирилган. Беморнинг умумий аҳволи оғир.
Вилоят полицияси хабарига кўра, мактаб ўқувчиси ушбу оғир жароҳатни ўқувчилар орасида содир бўлган жанжал оқибатида олган. Ушбу ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси ЖКнинг 106 моддаси 2-бўлими “Соғлиғига қасддан оғир жароҳат етказиш” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Барча гумонланувчилар ҳибсга олинган.
Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеолавҳаларга кўра, мактаб ҳовлисида бўлибўтган жанжалдан сўнг Пиджим қишлоғида қозоқ ва уйғур миллати вакиллари орасида тартибсизликлар содир бўлган. Бир неча уйлар, мошиналарнинг ойналари синдирилган.
Қозоғистон Халқлар ассамблеясининг расмий вакили Майя Бекбаева айтишига кўра, Олма-Ота вилояти Пенжим қишлоғида миллатлараро можаро содир бўлмаган.
“Қишлоқ аҳолиси орасида миллатлараро можаро содир бўлгани йўқ. Маҳаллий аҳоли қозоқлар ва уйғурлар – дўст ва қўшнилар. Уларнинг барчаси тинч хотиржам ҳаёт кечиришни истайди”, - деди расмий вакил.
Бекбаева айтишига кўра, маҳаллий аҳоли мактабда содир бўлган можародан сўнг тўпланган. Айрим ёшлар, “провокаторлар таъсири остида” маҳаллий аҳоли уйларига тош отган. Лекин ҳозир у ерда вазият тинч ва ҳуқуқни сақлаш органлари назорати остида.