ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Буюк Британияда сюжет тайёрлаётган CNN журналисти Анна Стюартни курка орқасидан чўқиб олди. Кулгили видеони журналист аёл Twitterда эълон қилган.
Воқеа Эссекс графлигида, суратга олиш гуруҳи Рождество байрамига курка гўшти тақчил бўлиши эҳтимоли ҳақида сюжет тайёрлаётганида рўй берган. Кадрларда Стюарт куркалар орасида турган ҳолда стендап ёзмоқчи бўлган. Аммо аёл камерага қараб гапиришни бошлаши ҳамон, куркалардан бири унинг кетини чўқиб олган. Журналист қичқириб юборади, шу вақт, куркалар худдики бошловчининг устидан кулаётгандек баралла ўзларига хос овоз билан қуриллай бошлашади.
"У мени кетимдан тегинди", — дейди кулгидан ўзини тиёлмай Стюарт.
Кейинчалик журналист видеони Twitterда эълон қилади.
"Куркалар чиндан ҳам мени устидан кулишни режалаштирган экан, бунга шубҳам қолмади", — деб ёзади аёл ижтимоий тармоқда.
Видео катта тезликда интернетда оммалашиб кетди. Ҳозирда уни миллиондан ортиқ киши томоша қилган.