ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Федерал Резерв тизими вакиллари йиғилишидан кейин доллар қимматлашиши мумкин. Тадбир 3 ноябрга режалаштирилган. Бу ҳақда "Прайм" агентлиги билан суҳбатда таҳлилчи Андрей Маслов хабар қилган.
Давлат облигацияларини харид қилиш дастурларининг қисқартирилиши фойда ўсишини тезлаштиради. Шу тариқа, долларга қизиқиш кескин ортиши мумкин, дейди мутахассис.
"Ноябрдаги кенгашда Федрезерв миқдорий юмшатишларнинг қисқартирилиши ҳақида эълон қилса, доллар сезиларли мустаҳкамланиши мумкин", - дея таъкидлади Маслов.
Аналитик кейинги икки ҳафта давомида чет эл валютасини харид қилишни маслаҳат берган.
Маслов, шунингдек, айни вақтда евро долларга нисбатан анча стабил эканини қўшимча қилди. Валюта коронавирус пандемиясининг икки йилини нисбатан яхши ўтказди.
Айни вақтда глобал энергетик инқироз, инфляция ошиши ва ишлаб чиқариш динамикасини суст суръатлари туфайли доллар курси пастлаши давом этмоқда.
Бу ҳолат бозорлардаги ортиқча оптимиз туфайли анчайин ташвишни юзага келтирмоқда, дея хотима қилади Маслов.