Бокс: Лазизбек Муллажонов эронлик рақиби устидан ғалаба қозонди

Белграддаги бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Лазизбек Муллажонов биринчи жангида ғалаба қозонди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 4-кунги баҳсларида Лазизбек Муллажонов ғалаба қозонди.
+92 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Лазизбек Муллажонов эронлик Пуриа Амирига қарши рингга кўтарилди. Дастлабки икки раундда устунликка эришган Лазизбек 4:1 ҳисобида устун келди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Лазизбек энди навбатдаги жангини ангиялик Деликоус Ориега қарши ўтказади.

ЖЧда ўзбекистонлик боксчилар иштироки

28 октябрь куни Миразизбек Мизахалилов америкалик боксчига мағлуб бўлиб, ўз иштирокини якунлади. 27 октябрь куни Шоҳжаҳон Абдуллаев бельгиялик боксчига қарши жангда нокаутни қабул қилиб олди. 26 октябрь кунги баҳсларда Саиджамшид Жаъфаров словакиялик рақиби енгиб, кейинги босқич йўлланмасига эга бўлди.
Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик рақибига имкониятни бой берди. Ҳакамлар қарорига кўра ғалаба Сакен Бибоссиновга берилди. Шу тариқа Дўстматов мусобақа билан хайрлашди.
26 октябрь куни Одилжон Аслонов жангсиз 1/16 финалга йўл олди. Чунки унинг танзаниялик рақиби номаълум сабабга кўра жангга чиқмайдиган бўлди. Чемпионатнинг биринчи кунида Асадхўжа Мўйдинхўжаев ирландиялик рақибидан устун келди.