Талаба қизни зўрламоқчи бўлган декан ўринбосари қамоққа олинган - ИИВ изоҳи

Экспертиза жавоблари чиққач, 23 октябр куни гумонланувчи (декан ўринбосари) процессуал тартибда қамоққа олинган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Тошкентда талаба қизга тегажоғлик қилган декан ўринбосари қамоққа олинди.
Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилишича, декан ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 105-модданинг биринчи қисми ва 118-модданинг биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
"Ҳодиса рўй берган куни ариза келиб тушган ва Ички ишлар органидан ҳодисани ўрганиш учун гуруҳ юборилган. Экспертиза жавоблари чиққач, 23 октябр куни гумонланувчи (декан ўринбосари) процессуал тартибда қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмокда", - деди ИИВ мтабуот-хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов.
Эслатиб ўтамиз, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 3-курс талабаси М. К Nemolchi.uz лойиҳасига мурожаат қилиб, жорий йилнинг 18 октябрь куни у Зулфия мукофотига тавсиянома олиш мақсадида ёшлар ишлари бўйича декан ўринбосари Б.Ю.нинг хонасига кирганида, мансабдор шахс унга нисбатан шилқимлик қилган ва қиз ёрдамга чақира бошлагач, уни хона деразасидан ташқарига итариб тушириб юборган.