Қарийб 10 йиллик танаффусдан кейин ўзбек дзюдочиси жаҳон рейтинги етакчисига айланди

Охирги марта дзюдочи Ришод Собиров Лондон-2012 Олимпиадасидан аввал -60 кг вазнда биринчи ўринда қайд этилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, унда -90 кг вазн тоифасида дзюдочи Давлат Бобонов биринчи ўринга кўтарилиб олган.
Бобонов жорий йил Жаҳон чемпионатида кумуш, Токио-2020 Олимпиада ўйинларида бронза медалини қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, охирги марта дзюдочи Ришод Собиров Лондон-2012 Олимпиадасидан аввал -60 кг вазнда биринчи ўринда қайд этилган эди.
Янгиланган рейтингда ўзбек дзюдочилари қуйидаги поғоналардан ўрин олган:
-60 кг: Кемран Нуриллаев 20-ўрин:
-66 кг: Сардор Нуруллаев 6-ўрин;
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев 13-ўрин;
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев 4-ўрин;
-90 кг: Давлат Бобонов 1-ўрин, Шермуҳаммад Жандреев эса 35-ўрин;
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов 13-ўрин;
+100 кг: Алишер Юсупов 22, Бекмурод Олтибоев эса 26-ўрин;
Аёллар:
-52 кг: Диёра Келдиёрова 11-ўрин;
-70 кг: Гулноза Матниязова 11-ўрин.
Дзюдочи Сардор Нуриллаев Осиё чемпиони бўлди