Камилов Эрон президенти билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов чоршанба куни Эрон президенти Сайид Иброҳим Раиси билан учрашди.

“Эрон ва Ўзбекистонни қардошлик алоқалари боғлаб туради. Ислом респбуликаси Ўзбекистон билан сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантиришда ҳеч қандай чеклов қўймайди”, - деди Раиси билан учрашувда.

Учрашувда, Эрон президенти ҳудудаги, айниқса Афғонистондаги вазиятдан ташвишда эканини, Афғонистон узоқ вақт давомида хорижликлар, айниқа АҚШ қўл остида бўлиши оқибатида ушбу мамлакат кўплаб азоб-уқубат, қотилликлар ва қон тўкилишига чидашга мажбур бўлганини қайд этди.
"Бугунги кунда Эронда 4 миллионга яқин афғон қочқинлари яшамоқда ва Эрон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишда давом этмоқда. Умид қиламанки ушб вазирлар учрашуви Афғонистон муаммоларига ечим топишда ёрдам беради", - деди Раиси.
Ўз навбатида Абдулазиз Камилов Тошкент ва Теҳрон ўзаро муносабатларни ривожлантиришда юқори салоҳиятга эга ва Ўзбекистон Эрон билан алоқаларни изчил ривожлантириш тарафдори эканини қайд этди.
"Ўзбекистон Ислом Республикасининг Афғонистондаги вазиятни ўрганиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Теҳрон саммити Афғонистон учун муҳим сиёсий аҳамиятга эга ва Ўзбекистон унинг натижаларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Ҳудудда тинчлик ва барқарорлик бўлиши Ўзбекистон манфаатларига ҳам жавоб беради”, - деди Камилов.
Маълумот учун, 26-27 октябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтаётган Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этмоқда. Урашувда, Эрондан бошқа яна олти давлат ТИВ делегациялари иштирок этмоқда. Хусусан, Тожикистон, Покистон, Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этмоқда. Россия ва Хитой ТИВлари онлайн форматда иштирок этишмоқда.