Январдан суюлтирилган газ нархи ўзгариши мумкин

Биринчи январдан суюлтирилган газ учун акциз солиғи бекор қилиниши сабабли газ нархи пасайиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Келгуси йил бошидан суюлтирилган газ учун акциз солиғи бекор қилинади. Бу ҳақида 25 октябрь куни имзоланган 5267-сонли президент қарорида айтиб ўтилган.
"2022 йилнинг 1 январидан бошлаб ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотилган суюлтирилган газ акциз солиғидан озод қилинади", - дейилган қарор матнида.
Ундан ташқари, Ўзбекистонга табиий ва суюлтирилган газ импорт қилаётган тадбиркорлик субъектлари ҚҚС тўловини 120 кунга кечиктириб тўлашга рухсат берилади.
Маълумот учун, 2021 йилнинг 1 октябридан юридик шахслар томонидан импорт қилинган табиий газ учун акциз солиғи бекор қилинади.
Ундан ташқари Бугунги кунда, Ўзбекистонда табиий ва суюлтирилган газни аҳолига сотиш давлат томонидан назорат қилинадиган нархларда амалга оширилади.