ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. 26-30 октябрь кунлари Нукусда Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
“Дунё” АА хабарига кўра, учрашув давомида 2021-2022 йилларда Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишлари ва ШҲТ доирасидаги йирик тадбирлар режасини муҳокама қилинади.
ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторларининг Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан жамоавий учрашуви бугун ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Душанбе саммити якунлари бўйича ШҲТ раислиги Ўзбекистонга ўтган эди.