ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Қозоғистон афғон аёллари - судьялар ва парламент вакиллари ва улар оилалари аъзолари учун транзит йўлагини тақдим этди.
Афғон аёллар ва уларнинг оила аъзолари - Олма-Отадаги аэропорт орқали учинчи давлатларга учиб кетишлари мумкин, деб хабар қилмоқда Қозоғистон ТИВ.
"Қозоғистон Республикасининг гуманитар соҳаларда халқаро мажбуриятларига собитлигидан келиб чиқиб, давлат раҳбари томонидан афғон аёллари - судьялар ва парламентарийлар ҳамда уларнинг оила аъзоларига транзит йўлагини тақдим этиш қарори қабул қилинди", - дейилади Қозоғистон ташқи сиёсий маҳкамаси сайтидаги хабарда.
Хабарга кўра, "транзит халқаро нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда" учинчи давлатларга учиш мақсадида Олма-Ота аэропорти орқали амалга оширилган.