Қайси ҳудудда газ кўпроқ ўғирланяпти

Октябрнинг 22 куни давомида 4,2 млн куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Наманган, Тошкент ва Хоразм вилоятларига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил октябрь ойининг ўтган 22 куни давомида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказилган. Унда улгуржи истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари ўрганилган. Ўрганишлар давомида республика бўйича табиий газдан 228 та ҳолатда ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган.
Предупреждение об опасности рядом с трубой газопровода на фасаде здания.
Ушбу 22 кун ичида 4 миллион 278 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган. Бунинг натижасида газ таъминоти ташкилотлари етказилган зарар 3 миллирд 832 миллион 900 минг сўмни ташкил қилган.
“Ушбу ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Наманган, Тошкент ва Хоразм вилоятларига тўғри келади”, - дейилган хабарда.
Аниқланган ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
Ўзбекистонда йил бошидан буён 78 миллиард сўмлик газ ўғирланди
Аввалроқ “Ҳудудгазтаъминот” АЖбугунги кунга келиб ўзбекистонликларнинг газдан қарзи 500 млрд сўмдан ошганини маълум қилган эди.