Қашқадарёда автомобиллар тўқнашди, иккала ҳайдовчи ҳам вафот этди

Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси аҳоли яшайдиган ҳудудда ҳаракатланаётганига қарамай, олдидаги машинани қувиб ўтмоқчи бўлганида, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Captiva билан тўқнашиб кетган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Қашқадарё вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий "Замон" информацион дастурида хабар берилди.
Хабарда айтилишича, ЙТҲ Nexia-3 машинасининг Captiva билан тўқнашиб кетиши натижасида юзага келган.
Ўзбекистонда тўққиз ой давомида 1,7 мингга яқин киши авариялар қурбони бўлди
Маълум бўлишича, тўқнашув Қарши тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-89 Қарши—Нишон—Таллимаржон ИЭС автомобиль йўлининг 4-километрида, яъни тумандаги "Мустақиллик" МФЙ ҳудудида содир бўлган.
Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси аҳоли яшайдиган ҳудудда ҳаракатланаётганига қарамай, олдидаги машинани қувиб ўтмоқчи бўлганида, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Captiva билан тўқнашиб кетган.
Авария оқибатида иккала автомобилнинг ҳайдовчилари ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.