Жуманазар ака ягона эмас - NASA раҳбари ҳам ўзга сайёраликларга ишонади

Шу ҳафтада NASA етакчиси америка ҳарбийларини таъқиб қилаётган учар объектлар муқобил сайёрадан келган мавжудотлар бўлиши мумкинли ҳақида фикр билдирди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Американинг NASA космик агентлиги директори Билл Нельсон ўзга сайёраликлар мавжудлигига шама қилди.
Ўтмишда астронавт бўлган Билл Нельсоннинг қайд этишича, ўзга сайёраликлар мавжудлиги фактини тасдиқловчи қатор далилларга эга. У шунингдек, бошқа галактикалардан келган ушбу мавжудотлар Ер сайёрасига қарши ёвуз ниятда бўлмаслигига умид билдирган.
Ўзга сайёраликлар ёки метеоритми? Қирғизистонда номаълум учар жисм парвози видеога олинди
Нельсоннинг сўзларига кўра, NASAнинг асосий вазифаларидан бири коинот ортида ҳаёт мавжудлигига далил топиш саналади. Унинг айтишича, 2004 йилда Ҳарбий денгиз кучлари учувчилари учар жисмларни кўришган. Ва шу воқеадан кейин шунга ўхшаш 300тага яқин ҳолатлар қайд этилган.
"Бу учувчилар уларни радар ёрдамида аниқлаган ва кузатган. Номаълум учиб юрувчи объектлар шунчлик тез ҳаракатланганки, буни тасаввур қилиб бўлмайди. Демак, биз нима сабабдан бундай бўлгани ва улар нима эканини тушунтиришимиз керак", — деган у.
Эслатиб ўтамиз, учар жисмларни кўрганва ўзга сайёраликлар билан учрашгани ҳақидаги гап-сўзлардан кейин наманганлик Жуманазар Раҳмонов "Жуманазар ака" сифатида ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари орасида машҳур бўлиб кетган эди.