АҚШда Байденнинг икки муваффақиятсизликлари ҳақида гапиришди

Сиёсий шарҳловчилар Байденнинг президентлик давридаги ташқи сиёсатдаги йўлга қўйган икки мағлубиятларини келтиришди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Сиёсий шарҳловчилар Рассел Берман ва Рики Гилл ўзларининг "National Interest" нашрига тақдим этишган мақолаларида АҚШ президенти Жо Байден президентлик даврида халқаро майдондаги икки мағлубиятларини маълум қилишган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Биринчи навбатда, уларни ғазаблантирган нарса бу Россиянинг “Шимолий оқим – 2” лойиҳасини қуриб бўлганлигидадир, уларнинг назарида бу “аянчли мағлубият” бўлган.

“Жо Байден президентликка номзодини қўйганда, Россиянинг кучайишига қарши чиқа олишини олға сурган эди, расмий Кремлнинг ҳаракатларига қарши қаттиқ чораларни қўйишга қодир инсон сифатида ўзини тақдим қилган. Бироқ, Жо Байден ва унинг маъмурияти Москва учун осон ўлжага айланган, энергетика соҳасидаги сиёсати эса – унинг биринчи мағлубияти бўлди”, – деб айтишган Берман ва Гил.

Қолаверса, унинг ички майдонда олиб бораётган сиёсатини инобатга олса, буларнинг ҳаммасини таҳлилчилар “ғалати” қарор дейишларига сабабчи бўлди.
“Ҳеч қандай эътирозларсиз, Keystone XL қувури лойиҳасини бекор қилиниши АҚШнинг нефть ва газ саноатидаги мустақиллиги узоқ ўтмишларда қолиб кетганлигини англатади. Буларнинг ҳаммаси Путин фойдасига хизмат қилиб, АҚШнинг миллий хавфсизлигининг қаттиқ заифлашишига олиб келмоқда”, – дейилган мақолада.
Лавров АҚШ ва НАТОнинг Марказий Осиёдаги мақсади нималигини айтди
Шарҳловчиларнинг фикрича, Байденнинг иккинчи мағлубияти бу АҚШ Ўрта Осиё мамлакатларининг ҳарбий базаларидан фойдаланишни сўраганлиги бўлган.

“Россия жудаям бир очиқ тарзда АҚШнинг Ўзбекистон ва Қирғизистонда ҳарбий базалар жойлаштиришига қаршилик қилди. Ҳаттоки шунга бордики, Москва АҚШга Ўрта Осиёдаги менинг ҳарбий базаларимдан фойдалан деб айтишга ҳам журъат этганлиги”, – мақола муаллифларини ҳайратга солган.

Гилл ва Берманнинг билдиришларича, Байден маъмурияти “бу таклифни инобатга олиб қўйишди”.
Уларнинг фикрича, буларнинг ҳаммасини аввалги президент Дональд Трамп даврида ўйлаб ҳам кўрилмаган бўлар эди.