ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларнинг уч ҳафталик таътилга чиқиши ҳақидаги хабарни рад этди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда талабаларнинг 25 октябрдан 3 ҳафталик таътилга чиқиши ҳақида хабар тарқалган эди.
Вазирлик бу каби хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди.
Вазирлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ёлғон, асоссиз хабарларга ишонмасликка чақирган ва ёлғон хабар тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик борлигини эслатган.