Тўрт метрли тажовузкор тимсоҳни бир неча киши эгарлади — видео

Австралиядаги рептилиялар паркида тўрт метрли Канье лақабли аллигатор муддатидан олдин уйқудан уйғониб қолиб, атрофдагиларга нисбатан ўта тажовузкор ҳаракатлар қила бошлади
Sputnik
Йиртқич тажовузкорлиги парк ходимларига ишлашга ҳалал берди. Шунингдек, тимсоҳлар орасида жуфтликлар ҳам у туфайли безовталана бошлади. Йиртқичлар орасида бошланган "никоҳ мавсумини" фақат аллигаторни яккалаб қўйиш қутқариши мумкин эди.
Эркак тимсоҳ кўзи тушган объектга ҳужум қиларди. Шу боис, парк ишчилари Канье жағини арқонлаб ташлашга мажбур бўлдилар. Ишчилар қуруқ жойда аллигаторнинг устига миниб олиб, унинг жағини қайишқоқ лента билан маҳкамладилар.
Тимсоҳ буқани сув остига тортиб кетди, бегемотлар эса ўлжани олиб қўйишди - видео
Тўққиз кишидан иборат жамоа оғирлиги 350 килограмм бўлган рептилияни эҳтиёткорлик билан махсус тиргакли тахтага олиб ўтдилар. Аллигатор кичикроқ сув ҳавзасига олиб борилди, бу ерда энди у ҳеч кимга ҳалал бермаслиги аниқ.
Парк ишчилари Канье бир-икки ой шу ерда яшаб кўрса, бироз ўзига келади, деган фикрда.