“Толибон”* аввалги ҳукуматни таназзулга юз тутишини хоҳлашмаган

“Толибон”* аввалги ҳукуматни таназзули Афғонистон учун ҳалокатли бўлганлигини таъкидлади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Афғонистоннинг аввалги ҳукумати инсонлар хоҳиш-истагига жавоб бермай, давлатга зиён келтирган. Бу ҳақда муваққат ҳукуматнинг ахборот ва маданият вазири ўринбосари этиб тайинланган Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг интервьюсига таяниб РИА Новости хабар берди.

“Аввалги ҳукумат Афғонистонга зарар етказди, деб ҳисоблайман, чунки агар урушни тўхтатиб, конструктив музокаралар бошланишига эришганимизда, вазият ҳозиргидан яхшироқ томонга ўзгарган бўларди. Бу эса ўз навбатида ташкилот ва идораларни таназзулга юз тутишига олиб келмай, одамларнинг мамлакатдан қочиб кетиш ҳолатлари бўлмас эди", – деди Мужоҳид.

Бундан ташқари, Мужоҳид АҚШни ҳам танқидга олиб, мамлакатга молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатганлигини таъкидлаб, бунга қўшимчасига бошқа давлатларга ҳам янги афғон ҳукуматини тан олмасликка даъват этаётганлигини айтиб ўтди.
Покистон “Ислом давлати”*га қарши курашда Толибон*га ёрдам бермоқда - ОАВ
Эслатиб ўтамиз, толиблар сентябрь ойиниг бошида янги ҳукумат таркибини эълон қилган. “Толибон”*нинг аввалги қудрати пайтида (1996-2001 й.й.) мамлакат ТИВ раҳбари лавозимини эгаллаб келган ва 2001 йилдан буён БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Мулла Хасан Охунд - ҳукумат бошлиғи (бош вазир) вазифасини бажарувчи лавозимини эгаллади. Мулла Биродар — унинг биринчи ўринбосари; Мавлави Ҳанафи — иккинчи ўринбосари этиб тайинланишди.
Сал аввалроқ, Мужоҳид Теҳронда Афғонистонга қўшни бўлган мамкалатларнинг ТИВ раҳбарлари учрашувида қатнашмасликларини билдириб ўтганди.
* РФда таъқиқланган халқаро террорчи ташкилот.