Санкт-Петербургда мигрантлар эмланадиган пунктлар кўпайтирилди

Янгиланган рўйхатга кўра, шаҳарда мигрантлар 39 та эмлаш пунктларида эмланишлари мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида хорижликларни коронавирусга қарши эмлайдиган 40 тага яқин пунктлар очилди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш қўмитаси хабар бермоқда.
Янгиланган рўйхатга кўра, шаҳарда мигрантлар 39 та эмлаш пунктларида эмланишлари мумкин. Уларнинг аксариятида хусусий тиббиёт клиникасида очилган ва маҳаллий вақт билан соат 09:00 дан 21:00 гача душанба кунидан жума кунигача ишлайди. 15 та пункт хоҳловчиларни ҳар куни қабул қилишга тайёр.
Бу клиникаларда “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмланиш хорижликларга 1,1 минг рублдан 5 минг рублгача тушиши мумкин.
Красноярскда мигрантларни ковидга қарши пулли эмлаш бошланди