ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Ўзбекистонда президент сайлови юқори фаоллик, очиқ ва демократик тарзда бўлиб ўтди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев маълум қилди.
“Таъкидлаш жоизки, бу сайловларда кўзи ожиз инсонлар учун ҳам етарли даражада шароитлар яратилганлиги мақтовга сазавор. , об-ҳаво ҳам яхши келиб, сайловчилар учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди”, – деди Лебедев.
Лебедев сайловлар оилавий байрамга ҳам айланиб кетганлигини ҳам алоҳида билдириб ўтди.
“Сайловчилар яхши кайфиятда ташриф буюришгани сезилиб турилди, ҳаттоки бутун бошли бир оилалар чиройли кайфиятда келдилар, бу эса сайловларни байрамона тус олишига замин яратди, буни нафақат мен, балким бошқа кузатувчи ҳамкасбларим ҳам айтиб ўтишди” – дея, қўшимча қилди у.
Таъкидлаш жоизки, халқаро кузатувчилар сайловлар юзасидан ўзаро фикр алмашинуви ва мулоҳазалар юритишган. Уларнинг фикрича, сайловларда аниқланган камчиликлар ҳақида эшитмаганликларини ва бу сайловларда фуқароларга ўз иродаларини эркин ифодалаш имконини берганликларини эътироф этишди.
Халқаро кузатувчилар хулосасига кўра, сайлов участка ва округларида ташкил этиш жараёнлари ижобий баҳо берилиб, мамлакат конституцияси ва сайлов кодексига талабларига риоя этилиб, шаффофлик принципига мос ўтказилган.
Бу йилги сайловлар халқаро сайлов тамойилларига тўлиқ жавоб берди.
Лебедев Сергей Николаевич, 1948 йилда Ўзбекистон ССР, Жиззах вилоятида туғилган. Россия армияси генерали, 2000 - 2007 йиларда Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари бўлган. 2007 йилдан бошлаб МДҲ Кузатувчилар миссияси раҳбари, МДҲ ижрочи котиби лавозимини эгаллаб келмоқда.