Машҳур актриса ном-нишонсиз йўқолди

Қариндошлари актрисани бедарак йўқолганлигига ҳавотир олиб, полицияга маҳкамасига мурожаат қилишди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Кино оламида машҳур бўлган “Бриллиант қўл” фильмида суратга тушган актриса Светлана Светличная Москва шаҳрида бедарак йўқолган. Бу ҳақда "Московский комсомолец" хабар берди.
Маълум бўлишича, 81 ёшни қаршилаган актрисанинг қариндошлари полиция маҳкамасига 22 октябрда мурожаат қилишган. Орадан бироз вақт ўтгач, унинг ўғли 21 октябрда онасини йўқолганлиги, ўз уйда йўқлигини маълум қилган.
Ҳозирда актрисани қидириш ишлари фаол давом эттирилмоқда. Айтилишича, тасвирга олиш жараёнида актрисани устига жисм тушиши оқибатида бошидан жароҳат олган. Бунинг натижасида актрисада ақли заифлик аломатлари пайдо бўлган.
Светлана Светличная режиссёр Леонид Гайдайнинг “Бриллиант қўл” фильмида суратга тушган. У фильмда меҳмонхонада бош қаҳрамон Семён Горбунковни ўғирлашда контрабандачиларга ёрдам бермоқчи бўлган латофатли қиз образини яратган ва бу роль унга шуҳрат келтирган.