ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. 2021 йил 24-октябрдаги сайловлар бўйича "Ўзбекистонда президент сайлови рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора тарзда бўлиб ўтди", деган хулосага келди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев маълум қилди.
"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодекси талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилди; рақобатбардош, эркин, очиқ ва ошкора бўлди; шунингдек, демократик сайловларнинг умумий эътироф этилган тамойилларига тўла жавоб берди", - деди МДҲ Кузатувчилар миссияси раҳбари, бошқарув раиси – МДҲ Ижрочи котиби Сергей Лебедев миссия хулосаси ҳақида журналистларга ахборот берар экан.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бўйича сайловда иштирок этганлар 16 миллион 36 минг 914 нафарни ёки 80,8 фоизни ташкил этди.
Сайлов йигирмага яқин халқаро ташкилотдан, элликка яқин давлатдан келган мингга яқин халқаро кузатувчилар томонидан бевосита кузатиб борилди.
Дастлабки натижалар бугун эълон қилиниши кутилмоқда..