ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Афғонистонда ҳукумат тепасига келган “Толибон”* радикал ҳаракати вакиллари бўлажак Афғонистонга қўшни мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этишмайди. Бу ҳақда толиблар томонидан муваққат ҳукуматда ахборот ва маданият вазири ўринбосари этиб тайинланган Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.
“Афғонистон Ислом Амирлиги” ҳукуматидан ҳеч ким Афғонистонга қўшни мамлакатлар ТИВ раҳбарлари учрашувида қатнашмайди”, -деди Мужоҳид. Унинг сўзларидан Ariana News телеканали иқтибос келтирган.
18 октябрь куни Эрон ТИВ Теҳрондаги юзма-юз ташқи ишлар вазирлар учрашувида олтита мамлакат иштирок этишини эълон қилган эди: Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон. Бу шаклдаги биринчи учрашув 8 сентябрь куни онлайн бўлиб ўтганди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти