Ўзбекистондаги сайлов ўтказиш жараёни халқаро талабларга жавоб беради - Мухаметшин

Фарит Мухаметшин сайлов участкаларидаги вазият ҳақида ўз фикрини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. РФ Федерал Кенгашининг Халқаро ишлар бўйича Федерация Кенгаши қўмитаси раиси Фарит Мухаметшин сайлов участкаларидаги вазият ҳақида ўз фикрини билдирди:
“Бугун сайлов участкаларига ташриф буюриб, айтиш мумкинки, умуман мамлакатда сайлов ўтказиш жараёни халқаро талабларга жавоб беради.
Шавкат Мирзиёев президент сайловларида овоз берди
Лекин энг муҳими, сайловчилар билан учрашганимда яхши кайфиятни қайд этган бўлардим. Тушга яқинроқ сайловчиларнинг овоз бериш кўрсаткичи деярли 50%ни ташкил этди. Уларнинг аксарияти республикада туб ўзгаришлар рўй бераётганини таъкидлади.
Мен илгари ҳам Ўзбекистонда бўлган киши сифатида айта оламанки, ҳақиқатан ҳам мамлакатда туб ўзгаришлар юз бермоқда. Бугун мамлакатларимиз – Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик даражаси жуда юқори, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш борасида катта қадамлар қўйилди, бунинг натижасида ҳамкорлигимиз жадал ривожланмоқда”.