ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистон президентлигига овоз бериш жараёни бўлиб фаол тарзда давом этмоқда. Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров бу орада баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, ўзбекистон фуқаролари сайловларда юқори фаоллик кўрсатишмоқда, айни дамга қадар 70 фоиздан кўпроқ сайловчилар ўз танловларини амалга оширишган.
Айтилишича, Владивосток ва Куала-лумпур шаҳридаги сайлов участкалари ўз ишларига якун ясаб, овозларни санаш жараёнига ўтишган. АҚШда 19:00 да сайловлар бошланиши кутилмоқда.
МСК ҳамда кузатувчилар ижтимоий тармоқларда эълон қилинган барча маълумотларни таҳлилини олиб боришмоқда, айни дамдаги жойланган видеолавҳаларни таҳлилларидан, тегишли деб топилган материаллар прокуратура органларига юборилади.
Бир инсон бошқа қариндошларига ҳам овоз бериш ҳолатларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
“Биз, ҳар бир оиладан бир нафар фуқаро, оиланинг бошқа аъзоларига овоз бериш амалиётидан воз кечиб, бундай ҳолатларни олдини олишимиз зарур”, – деди, МСК раиси ўринбосари Бахром Қўчқоров.
Шунингдек, ОАВлари вакилларидан сайлов участкаларини мониторингини олиб борилишида ёрдам сўралди.
Эслатиб ўтамиз, сайлов жараёнларининг тугашига саноқли соатлар қолди, Тошкент вақти билан 20:00 да овоз бериш жараёнлари тўхтатилиб, сайловлар расман якунига етади.
17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон ҳудудидаги 19 миллион 859 минг 127 нафар сайловчилардан, 14 миллион 258 минг 780 нафари (71 фоиз) фуқаро ўз овозларини берди.