Мирзиёев оила аъзолари билан бирга сайловда овоз берди - видео

Либерал-демократик партиядан Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани “Алишер Навоий” маҳалласидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди.
Sputnik
Амалдаги президент ва бир вақтнинг ўзида президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ўз фуқаролик бурчини адо этиш учун овоз бериш жараёнида оиласи - рафиқаси, қизлари, ўғли, куёвлари ва набиралари билан ташриф буюрди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
24 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 8.00 да президент сайловларига старт берилди. Шунингдек, дунёнинг ўнлаб давлатларида участкалар очилди.
Айни вақтга келиб барча номзодлар ўз овозларини беришди.