Комилов: судларга сайловдаги қонун бузилишига оид хабар келиб тушгани йўқ

Олий суд раиси судларига президент сайлови бирор бир иш келиб тушмаганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. 24 октябрь соат 15-00 ҳолатига республика судларига президент сайлови жараёнлари билан боғлиқ оммавий низолар, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноят ишлари келиб тушмаган. Бу ҳақда Олий суд раиси Козимжон Комилов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“Фуқароларнинг сайлаш ёки сайланиш, сайловолди тарғиботи олиб бориш ҳуқуқларини, ишончли вакилларни ўз ваколатларини эркин амалга оширишларида зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, алдаш ёки оғдириб олиш йўли билан тўсқинлик қилиш билан боғлиқ жиноят ишлари ҳам судларнинг иш юритувига келиб тушмаганлигини маълум қиламан”, - деди у матбуот анжуманида.
Бундан ташқари, 24-июлдан 14 октябрга қадар сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашиш, қарорларини ижро этмаслик, номзоднинг, ишончли вакилининг, кузатувчининг ёки сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқларини бузиш, ёлғон маълумотлар тарқатиш, сайловни молиялаштириш тартибини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ишлар судларга келиб тушмаган.
Сайлов жараёни умумтан олинган халқаро қоидалар асосида бўлиб ўтмоқда – бош прокурор
Айни пайтда сайлов олди ташвиқот жараёни бошлангандан буён шу кунга қадар сайловолди ташвиқотини олиб бориш шартлари ва тартибини бузиш, сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида ахборот ва ташвиқот материалларини қасддан йўқ қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ бўлган қоидабузарлик учун бирон-бир шахс маъмурий жавобгарликка тортилмаган.