Қирғизистонда Америка базаси бўлмайди - Садир Жапаров

Қирғизистонда ҳозир Россия ҳарбий базаси бор. Презиеднт АҚШ ҳарбийларини ўз мамлакатида жойлаштирилмаслигини таъқидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Президент Садир Жапаров матбуот анжуманида АҚШ ҳарбийларини Қирғизистонда қайта жойлаштириш имкониятини рад этди, Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.
"Ҳозир Кантда Россия базаси бор. 2014 йилда Америка базаси ҳақидаги келишув бекор қилинди ва улар кетишди. Бизга битта база кифоя қилади. Биз иккита базани жойлаштириш орқали иккита давлат билан сичқон-мушук ўйнашни хоҳламаймиз", - деди Жапаров.
Эслатиьб ўтмиз, Қирғизистонда Америка ҳарбий базаси 2001 йилдан бошлаб Бишкек яқинидаги Манас аэропортида жойлаштирилган эди. 2009 йилда база Транзит маркази деб ўзгартирилди.
Россиянинг "Кант" қўшма авиабазаси КХШТ Коллектив тезкор қўшинлари таркибига киради. База Су-25 ҳужумчи самолётлари ва Ми-8 вертолётлари билан қуролланган. Базани жойлаштириш тўғрисидаги битим икки мамлакат ўртасида 2003 йилда имзоланган.