Ноябрдаги дам олиш кунларида россияликлар энг кўп Ўзбекистонга учиши маълум бўлди

Транспорт чипталари харид қилиш хизмати хабарига кўра 30 октябрдан 7 ноябргача бўлган даврда Россия-Ўзбекистон йўналишида авиачипталарга талаб 1,5 баравар ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ноябрь ойининг бошида Россияда эълон қилинган дам олиш кунларида россияликлар энг кўп Ўзбекистонга бориши маълум бўлди. Бу ҳақида Туту.ру транспорт чипталари харид қилиш хизмати хабар бермоқда.
30 октябрдан 7 ноябргача бўлган даврда Россия-Ўзбекистон йўналишида авиачипталарга талаб 1,5 баравар ошгани маълум бўлди.
Хусусан, россияликлар боришни режалаштирган топ 10 давлатлар:
1.
Ўзбекистон — 16,6%;
2.
Арманистон — 14,1%;
3.
Туркия — 13,5%;
4.
Қирғизистон— 9,6%;
5.
Озарбайжон — 6,6%;
6.
Молдавия — 6,1%;
7.
Беларусь — 4,4%;
8.
Кипр — 3,0%;
9.
Қозоғистон — 2,8%;
10.
Миср — 1,0%.
Эслатиб ўтамиз, Россияда эпидемиологик вазият ёмонлашиши муносабати билан, президент Владимир Путин 30 октябрь - 7 ноябрь кунларини дам кунлари деб эълон қилган эди.
Россияда сўнгги кунларда коронауирусга чалинган фуқаролар ва вафот этаётганлар сони кун сайин янги рекорд даражасига ошиб бормоқда. Хусусан 23 октябрь куни бир суткада коронавирусга чалинганлар сони 37678 кишини қурбон бўлганлар эса 1075 кишини ташкил қилди.
Россияне больше всего хотят поехать в Узбекистан