ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Марказий Осиёлик талабалар учун Нобель совриндорлари ҳамда дунёнинг етакчи олимлари 26-29 октябрь кунлари Учинчи Нобель фестивали доирасида ўз чиқишларини қилишади. Онлайн тадбирда “Келажак бугундан бошланади” шиори билан бизнес, фан, ва инновация соҳалариниг етакчи экспертлари билан бир нечта мунозара, маърузалар бўлиб ўтади деб хабар қилинмоқда.
Онлайн тадбирда 40 минг нафар инсон иштирок этиши кутилмоқда. Улар экология, иқтисод, сунъий интеллект йўналишларида инновациялар яратган 10 га яқин нобель мукофоти совриндоралари ва 30 дан ортиқ дунёнинг етакчи экспертларининг маърузаларини тинглаб, баҳс-мунозара юритишлари мумкин бўлади.
Шунингдек, талабаларга дунёнинг етакчи университетлари бўлган: Лондон иқтисодиёт мактаби, MIT, Калифорния университети, Лондондаги Империя коллежи, Вашингтон университети ўқитувчилари ҳам сўзлайдилар.
Noble Fest спикерлари:
Ювал Ной Харари - жаҳон тарихчиси ва Инсониятнинг қисқача тарихи "Sapiens" бестселлер муаллифи;
Люк Жулия - Siri асосчиси, Renault group нинг бош тадқиқотчиси
Раэ Квонг Чунг - Тинчлик бўйича 2007 йилги Нобел мукофоти совриндори
Пол Роберт Милгром - Иқтисодиёт бўйича 2020 йилги Нобел мукофоти совриндори, Стенфорд университети профессори
Жина Шеллер – Германия бахт ва фаровонлик вазири ва бошқалар
Бундан ташқари, иштирокчиларни инновация, кимё, физика, космология, иқтисод, таълим ва технология йўналишлари бўйича Нобель мукофоти совриндорларининг чиқишлари кутмоқда.
Учрашувлар фестивальнинг онлайн платформасида учта мамлакат: Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистондан ҳамда минтақавий ҳамкор университетлардан трансляция қилиниб борилади.
Ўзбекистон номидан фестиваль ташкилотчиси Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Ziyo Forum фонди бўлди.
“Талабалар учун ушбу тадбир – уларнинг илм-фандаги бошланғич нуқтасига айланиб, ўқишни танлаган йўналиш бўйича давом эттириб Нобель чўққиларини забт этиш учун мотивация бўлади. Ҳозирда биз мамлакат олтита етакчи университети билан ретрансляция ва студияларида фаол иштирок этишга келишиб олдик. Ziyo Forum студияси жойлашгон ер майдонида тўрт кун ичида 1000 га яқин кўнгилли фаол талабаларни жалб қилишни режалаштирмоқдамиз, деди фонд директори Бобур Фармонов.
Фестиваль ҳамкорлари иштирокчи мамлакатларнинг етакчи ОТМлари бўлди.
Ўзбекистон олийгоҳларидан – Инха университети, Фарғона давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университетлари иштирок этади.