ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Куни кеча, 22 октябр куни Москвада сониясига 23 метр тезликда эсган қисқа муддатли бўронли шамол кузатилди.
Сал олдин ФВВ аҳолини шторм ҳақида огоҳлантирган ва улардан кўчага чиқмасликни сўраган эди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода акс этишича, шамол Кремль томидан қурилиш нарвонларини учириб юборган ва оқибатда девор "тишлар"идан бирига жиддий шикаст етган, "тишлар"нинг яна бир қанчаси шикастланган.
Ҳеч ким жабрланмаган, аммо Қизил майдон вақтинчалик ёпилган.