Афғонистонда Саланг довонида қор ёғиб ҳаракат қийинлашди- видео

Толибон* қишда ҳам Саланг довонида узулуксиз ҳаракатни таъминлаш учун махсус гуруҳ тузиб, уларни техника билан таъминлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Қўшни Афғонистоннинг муҳим транспорт бўғини - Саланг довонини аллақачон қор қоплади, деб хабар қилмоқда Sputnik Афғонистон.
Хабарда айтилишига кўра, довоннинг шимолий томонида қор ёғиши ва музламалар туфайли транспор ҳаракати мураккаблашган, жанубий қисми - ҳозирча очиқ.
"Мен Саланг довонининг шимолий қисми учун жавоб бераман. Довоннинг шимолий қисми қор билан қопланган, жанубда ҳозирча қор кам. Маъмурият ходимлари аҳолига ёрдам бериб турибди. Довон қор билан ёпилиб қолмаслиги учун ҳаракат қилаяпмиз", - деди маъмурият вакили.
Толибон муваққат ҳукумати қиш мавсумида Қобул ва Афғонистон жанубидаги шаҳарлар таъминоти узилиб қолмаслиги учун Саланг довонида автомобил ҳаракатини таъминлаш учун керакли техника билан жиҳозланган махсус гуруҳлар ташкил этгани ҳақида олдин хабар берган эдик.
Айтиш жоизки, Саланг довони Афғонистон марказий ва жанубий қисмининг кун кўриши учун ўта муҳим транспорт артериясидир. Покистон ва Марказий Осиё давлатларирдан олиб келинаётган ёнилғи, озиқ-овқат, тиббий маҳсулотлар, умуман ҳаёт учун керакли ҳамма нарса шу йўлдан олиб ўтилади. Унинг қуввати суткасига 500та юк машинасига мўлжалланган бўлса-да, аслида довондан кунига мингтагача техника ўтган вақтлар ҳам бўлган. Совет даврида ҳар қандай об-ҳаво шароитида довондаги йўллар ишлаб туришини таъминлаш мақсадида у ерда 7та йўл отряди 24 соат давомида ишларди.