Актёр Алек Болдуин суратга олиш майдончасида аёл-операторни отиб қўйди

Машҳур голливуд актёри Алек Болдуин томонидан тўппончадан узилган ўқ аёл-оператор ҳаётига нуқта қўйди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Америкалик актёр Алек Болдуин "Ржавчина" ("Занг") вестернини суратга олиш жараёнида аёл-операторни тўппончадан отиб қўйди.
Ҳодиса Нью-Мексико штатида рўй берган. Болдуиннинг тўппончадан ўқ узиши натижасида фильм оператори Галина Хатчинс ҳаётига нуқта қўйилди. Шунингдек, фильм режиссери Жоэл Соуз ҳам жароҳат олгани айтилмоқда.
ОАВда берилган маълумотларга кўра, қуролда аслида пахтовон ўқ бўлиши керак эди. Бироқ актёрлар ўт очиши вақтида тўппонча аллақандай тарзда ҳақиқий жанговар ўқлар билан ўқланган бўлиб чиқди.
Хатолик қандай тарзда рўй бергани - номаълум. Аёл-оператор ҳодиса юз берган вақтда дарҳол вертолетда шифохонага олиб борилган, аммо унинг ҳаётини асраб қолиш имкони бўлмаган.
Алек Болдуин 63 ёшда. У томошабинларга "Перл Харбор", "Мой ангел-хранитель", "Авиатор", "На грани", "Привычка жениться", "Ток-радио", "Простые сложности", "Студия 30" сингари фильмлар орқали таниш.
Актёр "Олтин глобус" ва "Эмми" мукофотлари лауреати саналади.