ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Афғонистон катта сиёсий савдо олиб бормоқда, деб ҳисоблайди Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов кеча Москвада "Толибон"* раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг.
Кеча, 20 октябрь куни Москвада бўлиб ўтган учинчи Афғонистон маслаҳатлашувлари доирасида Толибон* ҳукуматининг бош вазири ўринбосари Абдул Салам Ханафий, Афғонистон ҳукумати аллақачон инклюзив, деб таъкидлади.
“Улар сиёсий қоидаларга мувофиқ ўйин олиб бормоқда, катта сиёсий савдо кетмоқда”, - деди Замир Кабулов Ҳанафийнинг сўзларини изоҳлаб.
Маълумот учун, Афғонистоннинг янги ҳукумати таркиби Сентябрь ойида эълон қилган эди, лекин аксарият пушту миллатига мансуб вакиллардан иборат янги ҳукуматни умумжаҳон ҳамжамияти “инклюзив” деб тан олгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, дунё ҳамжамияти Афғонистондаги янги ҳукуматни тан олиши учун қўйган асосий шартлар орасида қуйидагилар бор:
Янги ҳукумат таркибида Афғонистондаги барча сиёсий кучлар вакиллари бўлиши (барча миллатлар, кичик этник гуруҳлар ва дин мазҳаблари);
Инсон ҳуқуқлари ва аёллар тенгҳуқуқлигини таъминлаш;
Афғонистонни халқаро террорчилар жамланадиган ҳудудга айлантирмаслик;
Наркотикларни етиштириш ва уларг савдосига қарши кураш.
Замир Кабулов айтишига кўра, Москвада бўлиб ўтган музокаралар чоғида "Толибон"* делегацияси яна бир маротаба ушбу талабларга амал қилаётгани, хусусан халқаро террорчилар ва накотраффикка қарши курашаётганини маълум қилган эди.
"Бу борада орамизда келишмовчилик йўқ, ҳамма бунга рози ва афғон делегацияси яна бир маротаба улар ҳукумат бошига келганда ваъда берган тамойилларига амал қилишини тасдиқлади", - деди Кабулов.
Москва музокараларида, шунингдек, "Толибон"*га қўйилган халқаро санкцияларни бекор қилиш ҳамда Афғонистон ҳукуматининг музлатиб қўйилган активларидан фойдаланиш имкони муҳокама қилинди. "Толибон"* сиёсий офиси вакили Анас Хакканий айтишига кўра, “ушбу мавзу батафсил муҳокама қилинган”.
Эслатиб ўтамиз, “Москва формати”да бўлиб ўтган учрашувда 10та мамлакат вакиллари иштирок этди. Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон ҳамда барча Марказий Осиё давлатлари вакиллари. АҚШ музокараларда иштирок этмади.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот