Сербиядаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини қайси боксчилар ҳимоя қилади?

Белград шаҳридаги бокс бўйича эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионатига 13 боксчи жалб қилинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ўзбекистон бокс федерацияси Сербиядаги Жаҳон чемпионатида қатнашадиган терма жамоа аъзолари рўйхатини расман маълум қилди.
25 октябрь - 6 ноябрь кунлари Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилади.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини қуйидаги боксчилар ҳимоя қилади:
-48 кг. Нодиржон Мирзаҳмедов
-51 кг. Ҳасанбой Дўсматов
-54 кг. Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг. Миразизбек Мирзахалилов
-60 кг. Абдумалик Халаков
-63,5 кг. Мужибулло Турсунов
-67 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-71 кг. Шаҳрам Ғиёсов
-75 кг. Саиджамшид Жафаров
-80 кг. Одилжон Аслонов
-86 кг. Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг. Мадияр Саидраҳимов
+92 кг. Лазизбек Муллажонов
Терма жамоа бош мураббийи Марат Қурбонов, Раҳматжон Рўзиохунов эса катта мураббийи.
Аввалроқ профессионал боксчилар Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов ЖЧга борувчи терма жамоа таркибига киритилгани хабар қилинган эди.