Москвада толиблар билан музокаралар қандай ўтди

20 октябрь куни Москвада учинчи Афғонистонга оид маслаҳатлашувлар "Толибон"* вакиллари билан музокаралар олиб борилди.
Sputnik
1 / 15

"Толибон"* делегацияга Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий бошчилик қилди.

2 / 15

Шунингдек, у билан бирга бир неча вазирлар, жумладан, ТИВ раҳбари Амир Хон Муттақий келди.

3 / 15

“Москва формати”да бўлиб ўтган учрашувда 10та мамлакат вакиллари иштирок этди.

4 / 15

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жаҳон ҳамжамияти Афғонистонга ёрдам юбориш кераклиги, у ерда янги инқироз содир бўлишининг олдини олиш зарурлиги ҳамда ноқонуний миграция оқимларини тўхтатиш лозимлигини таъкидлади.

5 / 15

Россия "Толибон"*ни Афғонистондаги барча сиёсий кучлар иштирок этган ҳукуматни ташкил қилишга даъват этди.

6 / 15

"Толибон"* ҳаракатининг фикрича, улар халқаро ҳамжамият томонидан Афғонистоннинг қонуний ҳукумати сифатида тан олиниш учун барча зарур шартларни бажарган.

7 / 15

Толиблар шакллантирилган ҳукумат таркиби якуний эмаслилиги айтиб, у ўзгаришини таъкидлашди.

8 / 15

"Толибон"* сиёсий офиси вакилининг сўзларига кўра, ушбу мавзу батафсил муҳокама қилинган.

9 / 15

Москва музокараларида, шунингдек, "Толибон"*га қўйилган халқаро санкцияларни бекор қилиш ҳамда Афғонистон ҳукуматининг музлатиб қўйилган активларидан фойдаланиш имкони муҳокама қилинди.

10 / 15

Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов музокаралардан сўнг Афғонистон катта сиёсий савдо олиб борётгани ҳақида фикр билдирди.

11 / 15

Толиблар Москвадаги музокараларни ижобий ўтишганини таъкидлашган.

12 / 15

Ҳанафий барча давлатлар Афғонистон хавфсиз ва барқарор бўлиши кераклигини тасдиқлашган.

13 / 15

Толиблар фикрича, дунё ҳамжамияти уларни Афғонистоннинг қонуний ҳокимияти деб тан олишлари шарт.

14 / 15

"Москва формати" аъзолари БМТдан Афғонистонни қайта тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатиш учун Халқаро донорлик анжумани чақиришни сўрашган.

15 / 15

Замир Кабуловнинг сўзларига кўра, толиблар халқаро ҳамжамиятнинг инклюзив ҳукумат ва инсон ҳуқуқлари борасидаги кутилмаларининг катта қисмини амалга оширишса, ўшандагина тан олишини мумкин.

* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти