ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Коронавирус инфекцияси тарқалиши туфайли Москвада 28 октябрдан 7 ноябрга қадар дам олиш кунлари деб эълон қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, дам олиш кунлари вақтида оммавий физкультура, спорт, маданий, кўргазма, реклама, томоша ва бошқа шунга оид тадбирларни ўтказиш ман этилади.
▪️ дўконлар ёпилади ва бошқа шу сингари, жумладан, хизмат кўрсатиш, озиқ-овқат, спорт, маданият, дам олиш ва кўнгилочар ташкилотлар фаолияти тўхтатилади
▪️ фақатгина дорихоналар, озиқ-овқат дўконлари ва онлайн-савдо фаолият олиб боради
▪️ ректоранлар ва кафелар ёпилади, уларда етказиб бериш (доставка) хизматигина ишлайди. Меҳмонхоналардаги ошхоналар ва ресторанлар фақатгина ўз ходимлари ва яшовчилари учун ишлайди
▪️ театр ва музейларга кириш фақат QR-код орқали амага оширилади. Бунда театр ва музейлар келувчилар сони одатдагидан 50 фоиз кам бўлишини таъминлаш керак.
▪️ "Мои документы" марказларида давлат хизматларини кўрсатиш тўхтатилади, аммо онлайн-давлат хизматлари тўлиқ кўламда кўрсатилиши давом этади.
▪️ мактабларда ва болалар боғчаларида таътил бўлади, спорт мактаблари, тўгараклар ва секциялар иши вақтинча тўхтатилади, уйда қаровчиси қолмайдиган мактаб ўқувчилари учун навбатчи гуруҳлар ташкил этилади
▪️ олий таълим муассасалари ва коллежлар машғулотларни фақатгина масофавий режимда ўтказади
▪️ тиббиёт ташкилотлари режали ёрдамни кўрсатишда давом этади, тез тиббий ёрдам ўз фаолиятини тўлиқ ҳажмда олиб боради
▪️ оммавий тадбирлар, бир-иккита истиснолардан ташқари, тақиқланган.