ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловини (“суюнчи пули”) ота-онадан бирининг банк пластик картасига ихтиёрийлик асосида ўтказиб бериш имконияти яратилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бунда ФҲДЁ бўлимининг масъул ходими ота ёки онанинг хоҳишига асосан фаол банк пластик картасини махсус белги орқали танлайди ва бир марталик тўловни унга йўналтиради.
“Халқ банки” “суюнчи пулини” қисқа муддатда фуқаронинг банк пластик картасига ўтказиб беради.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентга асосан фарзанд туғилганда бериладиган “суюнчи пули” нақд пул билан берилаётган эди.