"Янги Ўзбeкистон" унивeрситeтида ўқув йили бошланди

Талабалар 2021-2022 ўқув йилида механика муҳандислиги, кимё муҳандислиги ҳамда дастурий таъминот муҳандислиги йўналишларида таҳсил оладилар.
Sputnik
ТОШКЕНТ 20 окт - Sputnik. "Янги Ўзбeкистон" унивeрситeтида илк ўқув йили бошланди.
Университетда 18-23 октябрь кунлари таништирув ҳафталиги ўтказилмоқда. Мазкур ҳафта давомида талабаларга яратилган шарт-шароитлар, фан ўқитувчилари, дарс жадваллари, баҳолаш мезони, университет тартиб-қоидаси, шунингдек "Янги Ўзбекистон" таълим портали (Intranet) билан таништириб борилаяпти.
Янги Ўзбекистон университетига кириш имтиҳонларида ДТМ иштирок этмади
Университетга кириш имтиҳони Cambridge Assessment ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилиб, 200 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинган эди.
Талабалар 2021-2022 ўқув йилида механика муҳандислиги, кимё муҳандислиги ҳамда дастурий таъминот муҳандислиги йўналишларида таҳсил оладилар.
"Янги Ўзбекистон" университети ўз йўналишида "Дунёнинг энг яхши 100 та университети" рейтингида 1-ўринда турадиган Массачусетс технология институти билан ҳамкорлик қилади.