ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзбекистонлик мигрантларни қишлоқ хўжалигидаги ишларларга жалб қилишни режалаштирмоқда, дея ёзади “Коммерсантъ” газетаси.
“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигидаги ишчилар етишмаслиги муаммоси ечимини топди. Ишчиларни қурилиш соҳаси учун ишлаб чиқилган пилот лойиҳа доирасида Ўзбекистондан олиб келиш режалаштирилмоқда”, - дейилган хабарда.
Нашрга агросаноат корхоналарининг бундай синовда иштирок этиши эҳтимоли ҳақида 19 октябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирилигида бўлиб ўтган йиғилиш қатнашчилари маълум қилишган.
Қайд этилишича, мигрантларни жалб қилмоқчи бўлган компаниялар Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан шартнома тузишлари керак бўлади. Кейин саралаб олинадиган ишчилар тиббий кўрикдан ўтказилади, коронавирусга қарши “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмланади.
Харажатлар иш берувчилар томонидан қопланади. Бундан ташқари, компаниялар ишчиларнинг йўл ва патент харажатларини зиммасига олиши керак. Бир ишчини жалб қилиш 45-50 минг рублга тушиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида ўн минг фуқарони яқин а Ўзбекистондан Россиядаги қуришилиш ишларига жалб қилишга келишилган эди. Уларни Ўзбекистон ҳудудида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун тиббий асбоб-ускуналар билан Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходимлари Ўзбекистонга келган.