Европа Ўзбекистоннинг Афғонистонга кўрсатган гуманитар ёрдамини юқори баҳолади

Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга кўмаклашиш ҳамда афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишга қаратилган чора-тадбирлари Европа томонидан юқори баҳоланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов куни кеча Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа Комиссияси вице-президенти Жозеп Боррел билан телефон орқали мулоқот қилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати хабар берди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳамда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” ва “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” шаклида бўлиб ўтадиган тадбирлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Афғонистондаги бугунги вазият юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга кўмаклашиш ҳамда афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишга қаратилган чора-тадбирлари Европа томонидан юқори баҳоланди.