ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов номзоди яна Халқаро қиличбозликфедерацияси (FIE)президентлигига илгари сурилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 27 ноябрь куни Швейцарияда ўтказиладиган FIEнинг Конгрессида Усмонов номзоди кўриб чиқилади.
Сентябрь ойида Ўзбекистонда ўтган Осиё, Пан Америка ва Африка қиличбозлик конфедерацияларининг конгрессида ҳар уч минтақа Алишер Усмоновга бўлажак сайловда уни қўллаб-қувватлашини билдирувчи хат йўллаган эди.
Алишер Усмонов 2008 йилдан бери ушбу халқаро ташкилотни бошқариб келмоқда. У FIEга 2012 ва 2016 йилларда қайта сайланган.