Талабалар учинчи курсдан бошлаб мактабларда дарс бериши мумкин

Авваллари фақатгина 4 курсдан бошлаб дарс ўтишларига рухсат бериларди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий муштлашди
Унга мувофиқ, педагогика йўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилди.
Аввалги тартибга кўра, талабалар 4 курсдан бошлаб педагогик амалиётларни ўтаганларидан сўнг мактабларда дарс ўтишларига рухсат бериларди.