Шаҳарлараро автобусда йўлкира нархи неча фоизга қимматлашди

Сентябрь ойида шаҳарлараро автобусда йўлкира нархлари август ойига нисбатан ўртача 1,5 фоизга қимматлашган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Ўзбекистонда шаҳарлараро автобусда йўлкира нархлари сентябрь ойида йил бошидан буён ўртача 8,5 фоизга қимматлашган. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Сентябрь ойида шаҳарлараро автобусда йўлкира нархлари август ойига нисбатан ўртача 1,5 фоизга қимматлашган.
Ўзбекистон ва Тожикистонни янги автобус йўналиши боғлайди
Аввалроқ 2021-2022 ҳудудларда 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилиши хабар қилинган эди. Шундан шаҳар йўналиши – 60 та, шаҳар атрофи – 193 та, шаҳарлараро (вилоят ичида) – 57 та.