Россияда мигрантлар учун суперсервис ишга туширилади

Россияда хорижликлар учун “Трудовая миграция онлайн” суперсервиси ишга туширилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Россиянинг “Госуслуги” порталида хорижлик ишчилар учун янги “Трудовая миграция онлайн” суперсервиси ишга туширилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости мамлакат бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишенконинг сўзларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Бу хизмат ёрдамида мигрантлар янги иш ўринлари топишлари, онлайн суҳбатдан ўтишлари ва иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузишлари мумкин бўлади.
Унда мигрантнинг барча шахсий маълумотлари акс эттирилади. Суперсервисдан Россияга келгандан кейин қачон ва қаерда ҳужжатларни расмийлаштириш мумкинлиги, бунинг учун қанча пул тўлаш кераклигини бўлиб олса бўлади.
Россияда мигрантлар IT-технологиялари ёрдамида назорат қилинади