ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли 30 октябрдан 7 ноябргача ишланмайдиган кунлар деб эълон қилишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, айрим ҳудудларда ишланмайдиган кунларни 23 октябрдан бошлаб эълон қилиш мумкин.
Россия бош вазири Михаил Мишустин Татьяна Голикованинг таклифини қўллаб-қувватлади. У Голиковага таклиф қилинаётган чораларни президент Владимир Путин иштирокидаги йиғилишда баён қилишни топширди.
Шунингдек, иш берувчиларга ходимларига эмланиш учун икки кун таътил беришни таклиф қилди.
Бундан ташқари, Голикова иш берувчиларга эмланганмаган фуқаролар ва 60 ёшдан катта ходимларни тўрт ҳафта масофавий ишлашга ўтказишни таклиф қилди.
Қайд этиш жоизки, сўнгги кунларда Россияда коронавирус билан вазият ёмонлашган. 14 октябрдан буён кунлик аниқланаётган коронавирус ҳолатлари 30 мингтадан ошмоқда. Россиянинг кўплаб ҳудудлари қатор объектларга боришда QR-код тизимини жорий этган.