Ўзбекистонда депутат ёрдамчиси лавозими қонунийлаштирилди

Меҳнатга ҳақ тўлаш, шунингдек ёрдамчига кафолат ва компенсация тўловлари сиёсий партия ҳисобидан амалга оширилади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Ўзбекистонда депутатнинг ёрдамчиси лавозими давлат раҳбарининг имзолаган қонунига мувофиқ расман жорий этилди.
Хусусан, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида" ги қонунида янги 94 модда (депутатнинг ёрдамчиси) киритилди.
Ҳужжатга кўра, 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароси халқ депутатининг ёрдамчиси бўлиши мумкин. Уни ишга қабул қилиш депутатнинг тақдимномасига кўра депутатнинг ваколатлари даврига тузиладиган муддатли меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.
Ишга қабул қилингандан сўнг, унга махсус хизмат гувоҳномаси берилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш, шунингдек ёрдамчига кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари сиёсий партия ҳисобидан амалга оширилади.