ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. “Сайловчилар рўйхатида ўзингни топ” интерактив платформаси МСКнинг веб-сайтида ишга туширилган бўлиб, унда доимий ёки вақтинча яшаш манзили бўйича сайлов участкаси ҳақидаги маълумотларни сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР) да текшириш мумкин бўлади. Бу ҳақда Спутник Ўзбекистон таҳририятига МДҲ кузатувчилари Миссия штаби матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда ҳар қандай фуқаро ўз сайлов участкасини "Сайлов участкасини аниқлаш ва ўзгартириш" хизмати ёрдамида аниқлаши мумкин.
Бундан ташқари, 9 октябрдан бошлаб фуқароларга сайлов участка комиссияларга сайловчилар рўйхати билан танишиш ва керак бўлганда рўйхатдаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида ариза билан участка комиссиясига мурожаат қилиш имкониятини беради.
Мазкур ариза сайлов учстка комиссяиси томонидан кўриб чиқилиши рад этилган ҳолатда фуқаролар тегишли тартибда судга шикоят билан мурожаат этишлари мумкин.
Хорижий давлатларда бўлган фуқароларга Ўзбекистон ТИВнинг веб-сайти ва хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналари орқали сайловчилар рўйхати тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш имконияти берилади.
Агар маълум бир сабабга кўра сайловчи рўйхатга киритилмаган бўлса, у сайлов куни ўз сайлов участкасига келиши мумкин. Мазкур вазиятда ўз фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат билан у сайловчилар рўйхатига қўшимчага киритилади.
МСКнинг сўнги маълумотларига кўра, сайловларда қатнашиш рўйхатига 21 миллион икки юз минг нафар фуқаро киритилган.
Шунингдек, 14 та сайлов округлари ва 10,814 та сайлов участка комиссиялари ташкил этилган бўлиб, улардан 54 таси хорижда.
Сал аввалроқ МСК хабарига кўра, 14 ва 15 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз бериш учун сайлов участкаларига 40,328 нафар фуқаро ташриф буюрган.