ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Чехия Сенатининг конституциявий комиссияси касалхонага ётқизилган давлат раҳбари Милош Земанни президент ваколатларидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Чехия телевидениеси хабар берди, деб ёзади РИА Новости.
“Парламентнинг юқори палатаси конституциявий комиссияси, Сенат аъзолари давлат раҳбари Милош Земанни унинг соғлиғи сабаб президент ваколатларидан маҳрум қилиш ва уларни парламент қуйи палатаси спикери ва бош вазирга ўтказиш жараёнини ҳақидаги масалани кўриб чиқишни бошлади”, - дейилган хабарда.
Земанни президент ваколатларидан маҳрум қилиш тўғрисидаги якуний қарор Чехия Конституцияси 66-моддасига биноан парламентнинг юқори ва қуйи палаталари мажлисида кўпчиликнинг овози билан қабул қилиниши мумкин.
10 октябрь куни 77 ёшли Милош Земан сурункали касаллик билан боғлиқ асоратлар туфайли Прагадаги ҳарбий госпиталга ётқизилган эди. У ерда Земан сентябрь ойида саккиз кун режала муолажаларни олганди. Давлат раҳбари оёқ невропатиясидан азоб чекади ва эшитиш қобилияти бузилиши ва қон босими пасайганидан шикоят қилган. Шунингдек, у қанд касаллиги сабаб шифокорлар назорати остидан бўлган.
Милош Земан 2018 йилда иккинчи беш йиллик муддатга қайта сайланган. Унинг бу галги ваколатлари 2023 йилда тугаши керак эди.